Жаҳон

Жанубий Корея собиқ биринчи хоними 4 йилга қамалди

Аввалроқ суд томонидан Ким Гон Хи 20 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Жанубий Корея собиқ биринчи хоними 4 йилга қамалди

 

Жанубий Корея апелляция суди собиқ биринчи хоним Ким Гон Хи иши юзасидан аввал чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқиб, унга нисбатан тайинланган жазони кучайтирди. Эндиликда у тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Аввалроқ суд томонидан Ким Гон Хи 20 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Янги қарорга мувофиқ, жазо муддати сезиларли даражада оширилган. Шунингдек, суд томонидан унга 50 миллион вон миқдорида жарима ҳам белгиланган.

 

Тергов материалларига кўра, собиқ биринчи хоним автомобиль савдоси билан шуғулланувчи компания акциялари нархларини манипуляция қилиш орқали ноқонуний даромад олганликда айбланган. Маълумотларда ушбу йўл билан 810 миллион вон миқдорида фойда кўрилгани қайд этилган.

 

Бундан ташқари, у сиёсий кампанияларни молиялаштириш қоидаларини бузиш билан боғлиқ айбловлар бўйича ҳам жавобгарликка тортилган.

 

Маълумот учун, унинг турмуш ўртоғи, Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл ҳам аввалроқ беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Ҳозирда унга нисбатан яна бир неча суд жараёнлари давом этмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.