Ўзбекистон

Бойсунда дарёга нефтнинг оқиб кетгани табиатга 8,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

23 апрель куни кучли ёғингарчиликлар оқибатида тахминан 1,2 тонна нефть маҳсулотлари аралаш суюқлик Хонгаронсойга оқиб кетган.

Бойсунда дарёга нефтнинг оқиб кетгани табиатга 8,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида нефть аралаш суюқликнинг дарёга оқиб кетиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар ҳисобланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, ўрганишлар давомида “Surxan Gas Chemical Operating Company” МЧЖ қўшма корхонасига қарашли қудуқлардан бирида нефть маҳсулотлари аралаш суюқликнинг қайнаб чиқиш ҳолати аниқланган. Мазкур суюқликнинг табиий сув ҳавзаларига тушишининг олдини олиш мақсадида корхона томонидан “Eriell Oilfield Services Middle East DMCC” компаниясининг махсус техникалари жалб этилиб, 11 та ҳандақ қазилган.

 

Бироқ 23 апрель куни ҳудудда кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида тахминан 1,2 тонна нефть маҳсулотлари аралаш суюқлик Хонгаронсойга оқиб кетгани аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига мувофиқ компенсация тўловлари ҳисоблаб чиқилган бўлиб, зарар миқдори 8,5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган.

 

Ҳозирда юзага келган ҳолат бартараф этилгани, сув ҳавзаси нефть аралаш суюқликдан тозалангани билдирилмоқда. 

 

Шунингдек, ўрганиш ишлари давом этмоқда. Жараён якунлангач, тўпланган материаллар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.