Ўзбекистон

Фарғона аэропортида янги терминал ва қўшимча самолёт тураргоҳлари қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини ривожлантириш лойиҳаси билан танишиб, вилоятга ташрифини якунлади.

Фарғона аэропортида янги терминал ва қўшимча самолёт тураргоҳлари қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Фарғона халқаро аэропортини ривожлантириш концепцияси тақдимоти билан танишди.

 

Бугунги кунда аэропорт терминали ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келмоқда. Мавжуд инфратузилманинг ўтказувчанлик қуввати, йўловчиларга яратилган қулайликлар ҳамда авиация ва ноавиация хизматларини кенгайтириш имкониятлари замонавий талабларни тўлиқ бажармаётгани қайд этилди.

 

Шу боис ҳудуднинг иқтисодий фаоллиги ортиб бораётгани, сайёҳлар оқими кўпайётгани ҳамда парвозлар географиясини кенгайтириш зарурати ҳисобга олиниб, аэропорт инфратузилмасини комплекс ривожлантириш режалаштирилган.

 

Тақдимотда учиш-қўниш йўлагини узайтириш ва кенгайтириш, аэродром инфратузилмасини модернизация қилиш, янги йўловчи ҳамда юк терминалларини барпо этиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Майдони 20 минг квадрат метр бўлиши режалаштирилаётган янги йўловчи терминали ҳозирги имкониятларга нисбатан икки баробар кўп — бир вақтнинг ўзида 1 минг 200 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

 

Шунингдек, қўшимча самолёт тураргоҳлари барпо этилиб, ҳаво кемаларини жойлаштириш имконияти 10 тагача етказилади. Янги терминалда кенг кутиш заллари, замонавий сервис нуқталари, қулай рўйхатдан ўтиш ва назорат тизимлари, шунингдек, юқори мартабали меҳмонлар учун алоҳида хизмат кўрсатиш ҳудудлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Давлат раҳбари аэропорт ҳар қандай ҳудуднинг “дарвозаси” эканини таъкидлаб, бу ерда замонавий сервисни йўлга қўйиш, транспорт ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ёндош тармоқларни ривожлантириш бўйича тавсиялар берди.

 

Лойиҳалаш, қурилиш ва янги терминални кейинчалик бошқариш ишларини халқаро стандартлар асосида, тажрибали хорижий операторларни жалб этган ҳолда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Мазкур лойиҳа Фарғона водийсида транспорт боғлиқлигини кучайтириш, сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда ҳудуднинг логистика маркази сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Шу билан Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.