Жаҳон

Афғонистонда уй томи қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага кучли ёғингарчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Афғонистонда уй томи қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг ғарбий қисмидаги Бадғис вилоятида юз берган фожиали ҳодиса оқибатида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида тўрт нафар бола ва бир аёл бор. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маҳаллий манбаларга кўра, ҳодиса вилоят маркази Қала-и-Нау шаҳрида содир бўлган. Уй томининг қулаб тушиши натижасида яна икки киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

 

Расмийлар ҳодиса сабаблари юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудудда кузатилган кучли ёғингарчилик ва намлик оқибатида уй конструкцияси заифлашган бўлиши мумкин.

 

Қайд этилишича, Афғонистоннинг кўплаб ҳудудларида аҳоли лой ва хом ғиштдан қурилган уй-жойларда истиқомат қилади. Бундай иншоотлар кучли ёмғир, сув тошқини ва бошқа табиий офатлар вақтида юқори хавф остида қолади.

 

Аввалроқ мамлакатнинг бошқа ҳудудида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилиб, инсонлар ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

custom img

Ҳиндистонда самолёт двигатели учиш пайтида ёниб кетди

Ҳодиса ортидан 232 йўловчи фавқулодда тарзда эвакуация қилиниб, олти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган.

custom img

Виктор Орбан Венгрия парламентини тарк этди

У парламент фаолиятидан кўра миллий ҳаракатларни тиклаш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

АҚШ ва Исроил кутаётган музокара бўлмаслиги мумкин

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокарлар 27 апрель куни ўтказилиши мумкин. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан бир вақтда Покистонга ташриф буюрмоқда.

custom img

Трамп тадбиридаги отишмада гумондорнинг нишони “маъмурият амалдорлари” бўлган

Отишма оқибатида Махфий хизмат ходимларидан бири яраланган.

custom img

Вашингтонда Трамп иштирок этган тадбирда отишма юз берди

АҚШ президенти, биринчи хоним Мелания Трамп, вице-президент Ж.Д. Вэнс ва бошқа амалдорлар эвакуация қилинган.

custom img

Трамп Кушнер ва Уиткоффнинг Покистонга сафарини бекор қилди

Покистонда ўтиши кутилган эҳтимолий музокаралар номаълум муддатга қолдирилди.

custom img

Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш сабаб ишдан бўшатилган — депутат

Ташиев жорий йил февраль ойида махсус хизмат раҳбари лавозимидан озод этилганди.

custom img

Сўнгги ўн йилликда очарчилик қурбонлари сони 9 баравар кўпайди — БМТ

2025 йилда дунёнинг 47 мамлакат ва ҳудудида 266 миллион киши ўткир озиқ-овқат танқислигига дуч келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"