Ўзбекистон

“6 та ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди”- ҳисобот

Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси ўринбосари Акрам Юсуповнинг айтишича, ўтган 3 ой давомида маҳаллий ҳокимликларга нисбатан 38 та шикоят кўрилган. Шундан 12 таси қаноатлантирилган. Натижада 6 та ҳоким қарори ноқунуний бўлиб чиққан. Юсуповга кўра, солиқ, пенсия жамғармалари, МИБ мансабдорларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраш ҳолатлари ортган.

“6 та ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди”- ҳисобот

Тошкент шаҳар маъмурий суди 2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича ҳисобот эълон қилди.

 

Қайд этилишича, биринчи инстансияси суди 605 та ариза кўриб чиққан. Шундан 139 таси қаноатлантирилган, 351 таси рад қилинган, 64 таси иш юритувидан тугатилган ҳамда 51 таси кўрмасдан қолдирилган. Шу тариқа, кўрилган ишлар 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,7 фоизга камайган.

 

Пойтахт маъмурий суди раиси ўринбосари Акрам Юсуповнинг сўзларига кўра, мансабдорларнинг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпайган. 

 

“Алоҳида қайд этиладики, давлат солиқ органлари, буджетдан ташқари пенсия жамғармалари, маҳаллий ҳокимликлар, Мажбурий ижро бюролари, Қурилиш вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш, улар томонидан чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилган”- дейди Юсупов.

 

Хусусан, давлат солиқ органлари билан боғлиқ 125 та иш кўриб чиқилган бўлса, уларнинг 23 таси фуқаролар фойдасига ҳал бўлган ва 15 та солиқ органларининг қарори ноқунуний деб топилган. Аризаларнинг 79 таси эса қаноатлантирилмаган. 

 

Қолаверса, буджетдан ташқари пенсия жамғармаларига берилган аризалар юзасидан 55 та иш кўрилган ва 23 таси қаноатлантирилган. 19 та шикоят рад этилган.

 

“Маҳаллий ҳокимликларга нисбатан берилган шикоятлар юзасидан 38 та  иш кўрилган. Шундан 12 таси қаноатлантирилган, Қолгани рад этилган. Қаноатлантирилганлари натижасида, 6 та ҳоким қарори ҳақиқий эмас, деб топилган”- дейди Акрам Юсупов.

 

Унинг қайд этишича, МИБга алоқадор 118 та иш кўрилган бўлиб, шундан 20 тасида фуқаролар ютиб чиққан. 71 та иш қаноатлантиришдан рад қилинган.

 

“Шунингдек, чиқарилган суд таъсир чораларининг 17 таси МИБ мансабдорлар шахсларида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларига тўғри келади”- дейди у.

custom img

Олий суд яна 161 нафар қатағон қурбонини оқлади

Сўнгги йилларда жами 1 236 нафар қатағон қурбони реабилитация қилиниб, оқланган.

custom img

Қурилишда рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилиб, ҳужжатлар сони қисқартирилади

Қурилиш соҳасида бюрократияни қисқартириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

“14 нафар бола жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди”

Навоий вилоятида боғча болалари билан содир бўлган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Фарғонада 16 нафар ҳоким ёрдамчиси жавобгарликка тортилди

Улар тадбиркорларнинг кредит ажратиш билан боғлиқ мурожаатларига белгиланган тартибда хулоса бермаган.

custom img

Навоийда 13 нафар боғча боласини олиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради

Ҳодиса оқибатида боғча раҳбари бўлган ҳайдовчи аёл вафот этган, бир бола кома ҳолатида, 8 нафар бола шифохонага олиб кетилган.

custom img

Ўзбекистонда хусусий клиникаларга давлат ҳисобидан беморларни даволашга рухсат берилади

Бунда даволаш харажатлари давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона базавий нархлар асосида қоплаб берилади.

custom img

Тошкентдаги “Бродвей” ҳудуди тўлиқ янгиланади

Лойиҳа “Дизайн-код” тамойилларига асосланади. Тайёргарлик жараёнида аҳоли ва профессионал ҳамжамият таклифлари ўрганиб чиқилади.

custom img

ССВ ходимларининг ойлиги оширилди

Санэпидқўм тизимидаги ташкилотлардан 880 та штат бирликлари қисқартирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"