Ўзбекистон

Ўзбекистонда хусусий клиникаларга давлат ҳисобидан беморларни даволашга рухсат берилади

Бунда даволаш харажатлари давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона базавий нархлар асосида қоплаб берилади.

Ўзбекистонда хусусий клиникаларга давлат ҳисобидан беморларни даволашга рухсат берилади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига давлат тиббий суғуртаси ҳамда лицензия доирасида барча йўналишларда беморларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизматларни кўрсатишга рухсат берилади. Бу ҳақда Президентнинг “Тиббиёт соҳасида хусусий секторни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

 

Фармонга мувофиқ, бунда даволаш харажатлари давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона базавий нархлар асосида қоплаб берилади.

 

Шунингдек, миллий аккредитация ёки Соғлиқни сақлашда сифат бўйича халқаро жамияти (ИСҚуа) томонидан аккредитациядан ўтказилган ташкилотларнинг аккредитациясидан (кейинги ўринларда – халқаро аккредитация) ўтган тиббиёт ташкилотлари учун беморларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш бўйича Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) билан шартнома тузишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт комиссиясининг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.

 

Жамғармага ажратилган маблағлар доирасида беморларга тиббиёт ташкилотларида ихтисослаштирилган амбулатор тиббий хизматлар кўрсатиш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун йўлланма бериш тартиби жорий этилади.

 

Беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни тиббиёт ташкилотлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади ҳамда касалликлар йўналишлари кесимида ойлик маблағлар ҳажмини белгилаш тартиби жорий қилинади.

 

Тиббиёт ташкилотлари томонидан тиббий фаолият учун лицензия талаблари ва шартлари бузилган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини фақат бундай бузилишларга йўл қўйилган тиббий ихтисослик тури қисмида тўхтатиб туриш амалиёти йўлга қўйилади.

 

Туғуруқни қабул қилиш йўналишида тиббиёт ташкилотларини ташкил этишда бактериологик лаборатория хизматларини аутсорсинг асосида йўлга қўйишга рухсат берилади.

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.