Ўзбекистон

“14 нафар бола жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди”

Навоий вилоятида боғча болалари билан содир бўлган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди.

“14 нафар бола жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди”

Навоий вилоятида боғча болалари билан ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 5 май куни соат 09:05 атрофида Навоий вилояти Нурота тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 85В-043 автомобиль йўлининг 8–9-километрлар оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 1992 йилда туғилган Г.Қ. тегишли ҳужжатларсиз Matiz русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, тажрибасизлиги ва чалғиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган. Натижада автомобиль йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, ағдарилган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган. Автомобилда бўлган 14 нафар вояга етмаган йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

 

Суриштирувлар давомида ҳайдовчи Г.Қ. оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари сифатида фаолият юритгани аниқланган. Шунингдек, вояга етмаганларнинг енгил автомобилда белгиланган қоидаларга зид тарзда ташилгани қайд этилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.