Жаҳон

Шимолий Корея конституциясидан Жанубий Корея билан бирлашиш ҳақидаги нормалар олиб ташланди

Конституцияга ўзгартиришлар киритиб, ҳужжатда Жанубий Корея “душман давлат” сифатида қайд этилди.

Шимолий Корея конституциясидан Жанубий Корея билан бирлашиш ҳақидаги нормалар олиб ташланди

 

Шимолий Корея (КХДР) ўз конституциясига муҳим ўзгартиришлар киритди. Янгиланган Асосий қонундан Жанубий Корея билан бирлашиш ҳақидаги барча нормалар чиқариб ташланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Янги таҳрирга кўра, мамлакат ҳудуди энди шимолда Хитой ва Россия, жанубда эса Корея билан чегарадош сифатида белгиланган. Шу билан бирга, Жанубий Корея ҳужжатда алоҳида “душман давлат” сифатида қайд этилган.

 

Маълумотларга кўра, мазкур ўзгартиришлар КХДР Олий Халқ Ассамблеяси томонидан март ойида қабул қилинган. Бу ҳақда Сеулдаги экспертлар томонидан расман маълум қилинган.

 

Янгиланган конституцияда давлат раҳбари мақоми ҳам қайта белгиланган. Ким Чен Ин эндиликда Давлат ишлари бўйича комиссия раиси ва расмий давлат раҳбари сифатида кўрсатилган. Аввал у “олий раҳбар” сифатида тилга олинарди.

 

Ҳужжатда КХДР ядровий қуролга эга давлат сифатида яна бир бор тасдиқланиб, ядровий кучлар устидан тўлиқ бошқарув ваколати давлат раҳбарига юклатилгани белгиланган. Шунингдек, мамлакат ўзини “глобал тинчликни таъминлаш учун ҳаракат қилувчи масъулиятли ядровий давлат” сифатида таърифлаган.

 

Мазкур конституциявий ўзгаришлар Корея ярим оролини қайта бирлаштириш ғоясидан расмий воз кечилганини англатади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.