Ўзбекистон

Тошкентдаги “Бродвей” ҳудуди тўлиқ янгиланади

Лойиҳа “Дизайн-код” тамойилларига асосланади. Тайёргарлик жараёнида аҳоли ва профессионал ҳамжамият таклифлари ўрганиб чиқилади.

Тошкентдаги “Бродвей” ҳудуди тўлиқ янгиланади

Тошкент “Бродвей”и тўлиқ реконструкция қилинади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкентдаги “Бродвей” — Сайилгоҳ кўчаси ва унга туташ хиёбонлар, яшил ҳудудлар, пиёдалар йўлаклари ҳамда шаҳар инфратузилмаси элементларини ўз ичига олган ҳудудни комплекс ривожлантирилади. Сайилгоҳ кўчаси узоқ йиллардан буён рассомлар, мусиқачилар ва шаҳар аҳолиси фаол иштирок этадиган жонли кўча ҳаёти маркази сифатида шаклланган.

 

Мутасаддиларга кўра, ҳудуддаги пиёдалар оқимининг юқорилиги ва унинг ижтимоий-маданий аҳамияти замонавий, барқарор ва мувозанатли ечимларни жорий этишни талаб қилмоқда. Ўтказилган таҳлиллар пиёдалар ҳудудлари билан бир қаторда унга туташ майдонлар — яшил зоналар, ўтиш йўлаклари, ёритиш, ирригация тизимлари ва ташқи кўринишни босқичма-босқич янгилаш зарурлигини кўрсатган.

 

Қайд этилишича, лойиҳа Ягона дизайн-код ва ҳудудни комплекс ривожлантириш тамойилларига асосланган. Тайёргарлик жараёнида аҳоли ва профессионал ҳамжамият таклифлари ўрганиб чиқилади.

 

 

Хабарга кўра, ҳудуднинг очиқ шаҳар муҳити сақлаб қолинади. Хусусан, кўча рассомлари ва ижодий жамоатчилик вакиллари мазкур маконнинг ажралмас қисми бўлиб қолади. Лойиҳа уларнинг фаолиятини чеклаш эмас, балки тартибга солиш ва қулай шароит яратишга қаратилган.

 

Айни пайтда ҳудуднинг айрим қисмларида қопламалар эскиргани, пиёдалар ҳаракати учун шароит етарли эмаслиги қайд этилган. Шунингдек, тўсиқсиз муҳитни ривожлантириш, ободонлаштириш элементларини янгилаш ҳамда савдо ва қурилиш фаолиятини амалдаги меъёрларга мослаштириш зарурати мавжуд.

 

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

 

  • йўл ва пиёдалар йўлаклари қопламасини янгилаш;
  • пиёдалар йўналишлари ва ўтиш йўлларини такомиллаштириш;
  • тўсиқсиз муҳит яратиш;
  • ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
  • ёритиш тизимини модернизация қилиш;
  • ирригация тизимини ривожлантириш;
  • кичик меъморий шакллар (ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва бошқалар) ўрнатиш;
  • фаввораларни реконструкция қилиш;
  • реклама ва пешлавҳаларни ягона дизайн-код асосида тартибга солиш;
  • ноқонуний қурилмаларни демонтаж қилиш;
  • савдо фаолиятини тартибга келтириш;
  • видеокузатув ва мониторинг тизимларини жорий этиш.

 

Шунингдек, мавжуд дарахтлар мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилмоқда. Қўшимча равишда камида 1000 туп дарахт, бута ва манзарали ўсимликлар экиш режалаштирилган.

 

Лойиҳа якунида ҳудуднинг ўзига хос қиёфаси ва жонли муҳитини сақлаган ҳолда, уни аҳоли ва меҳмонлар учун янада қулай, яшил ва хавфсиз замонавий маконга айлантириш мақсад қилинган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"