Ўзбекистон

Ўзбекистонда 29 триллион сўмлик ноқонуний маблағларнинг чиқиб кетишининг олди олинди

Кибержиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланиб, 9 282 та кибержиноят фош этилган.

Ўзбекистонда 29 триллион сўмлик ноқонуний маблағларнинг чиқиб кетишининг олди олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки олти ойида жиноятчиликка қарши курашиш ва кибержиноятларнинг олдини олиш борасида қатор чоралар кўрилди. Натижада 29 триллион сўмлик ноқонуний маблағларнинг чиқиб кетишига йўл қўйилмади ҳамда жиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланди.

 

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳисобот даврида республикадаги жиноятчилик ҳолати, жумладан, оғир ва ўта оғир жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинган.

 

Марказий банк билан ҳамкорликда жорий этилган махсус тизим орқали ноқонуний маблағларнинг банк тизимидан чиқариб юборилишининг олди олинган.

 

Ҳисобот даврида жами 9 282 та кибержиноят фош этилган. Шунингдек, 4 011 та ўзбошимчалик билан содир этилган жиноят аниқланиб, 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган 120 миллиард 496 миллион сўмдан зиёд моддий зарар қопланган.

 

Кибержиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида аҳолини огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари ҳам кучайтирилган. Ўтказилган тарғибот тадбирлари орқали 23 миллиондан ортиқ фуқаро қамраб олинган.

 

Замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, ходимларнинг тезкор фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳамкорлиги натижасида жиноятларни очиш кўрсаткичи 31,4 фоизга яхшиланган. Натижада фуқароларга жами 1 триллион 365 миллиард сўм миқдоридаги моддий зарар ундириб берилган.

 

Ҳисобот даврида суд ва тергов органларидан яшириниб, жавобгарликдан қочиб юрган 5 010 нафар қидирувдаги шахс ушланган. Шунингдек, яшаш жойини тарк этган ёки бедарак йўқолган 2 616 нафар фуқаронинг манзили аниқланиб, уларнинг хавфсизлиги таъминланган.

 

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида республикада жами 125 387 та оммавий тадбир ўтказилиб, уларда 70 миллиондан ортиқ фуқаронинг хавфсизлиги таъминланган.

 

Шунингдек, ҳисобот даврида олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 87 фоизи очилгани қайд этилган. Жиноятчиликка қарши курашиш ва жиноятларни прогноз қилиш бўйича янги механизмларни жорий этиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Шу билан бирга, 476 та маҳалланинг “қизил” тоифада қолаётгани танқидий баҳоланиб, ушбу ҳудудларда жиноятчиликни келтириб чиқараётган омилларни бартараф этиш ва профилактик ишларни кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

 

Ҳисобот даврида фуқаролардан жами 205 154 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 87,7 фоизи қаноатлантирилган, 11,3 фоизига малакали юридик маслаҳат берилган, 0,9 фоизи эса қонунчиликда белгиланган тартиб ва асосларга кўра рад этилган.

custom img

Тошкент аэропортида  йўловчилар багажидан вино шишаларига яширилган қарийб 7 кг мефедрон аниқланди

Йўловчилар Бангкокдан келаётган бўлган.

custom img

Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди

Унга кўра, “Солиқ-сервис” АЖнинг ҳудудий бўлимлари айрим фермер хўжаликларига бухгалтерия ва ҳисобот хизматларини бепул кўрсатади.

custom img

Эҳтиёжманд оилаларга “свет” ва газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

Бунда базавий меъёр доирасидаги тариф билан ундан ошган қисм учун белгиланган нарх ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.

custom img

Шарбат қутисига яширилган 3,15 кг наркотик моддалар топилди

Гиёҳвандлик воситалари 20 та ўрамда болалар шарбат қутиси ичига яширилган.

custom img

“Ўзбекистон қўлёзма меросида тарихий шахслар” китоб-альбомининг янги нашри чоп этилмоқда

Нашрга XIII–XVIII асрларга оид 185 та ноёб миниатюра ва 20 дан ортиқ янги тарихий шахс тасвирлари киритилди.

custom img

Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори оғир жудоликка учради

Одилхон қори дафн маросимида иштирок этмаган.

custom img

Билим, ҳамжиҳатлик ва 5 минг қадам: экология қурултойининг иккинчи куни қандай ўтди?

Қашқадарёда халқаро экология қурултойи доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Жорий йилнинг дастлабки етти ойида туристик хизматлар экспорти 56 фоизга ошиб, 3,895 миллиард долларга етган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"