Ўзбекистон

Эҳтиёжманд оилаларга “свет” ва газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

Бунда базавий меъёр доирасидаги тариф билан ундан ошган қисм учун белгиланган нарх ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.

Эҳтиёжманд оилаларга “свет” ва газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 562 918 та эҳтиёжманд оилага электр энергияси ва табиий газ учун жами 92,1 млрд сўм компенсация тўлаб берилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

 

Компенсация Президентнинг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарори асосида базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тартибда ажратилади. Бунда базавий меъёр доирасидаги тариф билан ундан ошган қисм учун белгиланган нарх ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.

 

Ҳисобот даврида электр энергияси учун 51 млрд 427,8 млн сўм, табиий газ учун эса 40 млрд 702,3 млн сўм компенсация тўланган.

 

Компенсация олиш тартиби бўйича батафсил маълумотни маҳалладаги ижтимоий ходим, тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ёки Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 1140 қисқа рақамли Cалл-маркази орқали олиш мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Эҳтиёжманд оилаларга “свет” ва газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўланди | Zamon.uz