Ўзбекистон

“Ўзбекистон қўлёзма меросида тарихий шахслар” китоб-альбомининг янги нашри чоп этилмоқда

Нашрга XIII–XVIII асрларга оид 185 та ноёб миниатюра ва 20 дан ортиқ янги тарихий шахс тасвирлари киритилди.

“Ўзбекистон қўлёзма меросида тарихий шахслар” китоб-альбомининг янги нашри чоп этилмоқда

 

Ўзбекистоннинг бой қўлёзма меросини асраш, ўрганиш ва халқаро жамоатчиликка кенг тарғиб этишга қаратилган навбатдаги йирик илмий-маданий лойиҳа амалга оширилмоқда.

 

Айни пайтда “Ўзбекистон қўлёзма меросида тарихий шахслар” китоб-альбомининг янгиланган ва тўлдирилган нашрини чоп этиш ишлари Истанбул шаҳридаги “Mega Basım” нашриётида бошланди. Нашр Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов иштирокида тайёрланмоқда.

 

Беш йиллик илмий изланишлар натижасида яратилган китоб-альбом XIII–XVIII асрларга оид ноёб Шарқ миниатюраларини жамлаган. Унда Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳусайн Бойқаро, Ибн Сино каби буюк аждодларимиз, шунингдек, бошқа тарихий шахсларнинг қўлёзмаларда акс этган қиёфалари ўрин олган.

 

Лойиҳа доирасида 45 дан ортиқ мамлакатдаги 200 дан зиёд музей, кутубхона ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, 50 дан ортиқ илмий сафар амалга оширилган. Натижада XIII–XVIII асрларга оид 185 та миниатюра аниқланиб, илмий жиҳатдан ўрганилган.

 

Тадқиқотлар давомида Вашингтондаги Фрир галереяси, Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи, Британия кутубхонаси, Франция Миллий кутубхонаси, Кембриж университети кутубхонаси, Тўпқопи саройи кутубхонаси каби нуфузли муассасаларда сақланаётган манбалар ҳам ўрганилди.

 

Янги нашр аввалги китоб-альбом асосида қайта кўриб чиқилиб, экспертларнинг таклифлари ҳамда янги илмий маълумотлар билан бойитилди. Шунингдек, хорижий музей ва кутубхоналарда сақланаётган 20 дан ортиқ янги тарихий шахслар тасвири нашрга киритилди.

 

Китоб-альбом ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланмоқда. Нашр Ўзбекистоннинг қўлёзма мероси ва Шарқ миниатюра санъатининг ноёб намуналарини халқаро илмий ва маданий жамоатчиликка кенгроқ тақдим этишга хизмат қилади.

custom img

Тошкент аэропортида  йўловчилар багажидан вино шишаларига яширилган қарийб 7 кг мефедрон аниқланди

Йўловчилар Бангкокдан келаётган бўлган.

custom img

Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди

Унга кўра, “Солиқ-сервис” АЖнинг ҳудудий бўлимлари айрим фермер хўжаликларига бухгалтерия ва ҳисобот хизматларини бепул кўрсатади.

custom img

Эҳтиёжманд оилаларга “свет” ва газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

Бунда базавий меъёр доирасидаги тариф билан ундан ошган қисм учун белгиланган нарх ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.

custom img

Шарбат қутисига яширилган 3,15 кг наркотик моддалар топилди

Гиёҳвандлик воситалари 20 та ўрамда болалар шарбат қутиси ичига яширилган.

custom img

Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори оғир жудоликка учради

Одилхон қори дафн маросимида иштирок этмаган.

custom img

Билим, ҳамжиҳатлик ва 5 минг қадам: экология қурултойининг иккинчи куни қандай ўтди?

Қашқадарёда халқаро экология қурултойи доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Жорий йилнинг дастлабки етти ойида туристик хизматлар экспорти 56 фоизга ошиб, 3,895 миллиард долларга етган.

custom img

“Тошкентда қурилиш катта коррупция ва хавфга айланди” - Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси қурувчиларнинг катта фойда кўриш учун қонунларни четлаб ўтаётгани ва одамлар ҳаёти хавфга қўйилаётганини кескин танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"