Ўзбекистон

Шарбат қутисига яширилган 3,15 кг наркотик моддалар топилди

Гиёҳвандлик воситалари 20 та ўрамда болалар шарбат қутиси ичига яширилган.

Шарбат қутисига яширилган 3,15 кг наркотик моддалар топилди

 

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши навбатдаги тезкор-қидирув тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

3 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги автомобиль тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув вақтида автомобиль салонидаги болалар шарбат қутиси ичидан 20 ўрамда, умумий оғирлиги қарийб 11 грамм бўлган гиёҳвандлик воситалари аниқланган.

 

Ҳолат бўйича тезкор тадбир давом эттирилиб, божхона органлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда фуқаронинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилган.

 

Натижада хонадонда героин, мефедрон, марихуана ва бошқа турдаги анъанавий ҳамда синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган. Уларнинг умумий оғирлиги 3 килограмм 150 граммни ташкил этган.

 

Тезкор-қидирув тадбирларининг кейинги босқичида мазкур гиёҳвандлик воситаларининг асл эгаси бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Тошкент аэропортида  йўловчилар багажидан вино шишаларига яширилган қарийб 7 кг мефедрон аниқланди

Йўловчилар Бангкокдан келаётган бўлган.

custom img

Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди

Унга кўра, “Солиқ-сервис” АЖнинг ҳудудий бўлимлари айрим фермер хўжаликларига бухгалтерия ва ҳисобот хизматларини бепул кўрсатади.

custom img

Эҳтиёжманд оилаларга “свет” ва газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

Бунда базавий меъёр доирасидаги тариф билан ундан ошган қисм учун белгиланган нарх ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.

custom img

“Ўзбекистон қўлёзма меросида тарихий шахслар” китоб-альбомининг янги нашри чоп этилмоқда

Нашрга XIII–XVIII асрларга оид 185 та ноёб миниатюра ва 20 дан ортиқ янги тарихий шахс тасвирлари киритилди.

custom img

Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори оғир жудоликка учради

Одилхон қори дафн маросимида иштирок этмаган.

custom img

Билим, ҳамжиҳатлик ва 5 минг қадам: экология қурултойининг иккинчи куни қандай ўтди?

Қашқадарёда халқаро экология қурултойи доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Жорий йилнинг дастлабки етти ойида туристик хизматлар экспорти 56 фоизга ошиб, 3,895 миллиард долларга етган.

custom img

“Тошкентда қурилиш катта коррупция ва хавфга айланди” - Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси қурувчиларнинг катта фойда кўриш учун қонунларни четлаб ўтаётгани ва одамлар ҳаёти хавфга қўйилаётганини кескин танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"