Ўзбекистон

Тошкент ҳавоси нега ифлосланмоқда? Сабаблар лабораторияда ўрганилмоқда

Мутахассислар ҳаво ифлосланишига таъсир қилувчи омилларни, жумладан, инсон фаолияти ва метеорологик шароитларни таҳлил қилмоқда.

Тошкент ҳавоси нега ифлосланмоқда? Сабаблар лабораторияда ўрганилмоқда



Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, айниқса, куз-қиш мавсумида долзарб экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Уни самарали ҳал қилиш учун ифлосланиш манбалари ва бунга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш муҳим.


Шу мақсадда Президент фармони билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфида Ихтисослаштирилган атмосфера лабораторияси маркази ташкил этилган.


Марказ раҳбари, техника фанлари доктори Зикрилла Алимовнинг таъкидлашича, лабораторияда илғор халқаро тажриба ва замонавий ускуналар ёрдамида атмосферани ифлослантирувчи моддаларнинг келиб чиқиш манбалари ўрганилмоқда. Тадқиқотлар ҳаво ифлосланишига қайси омиллар кўпроқ таъсир қилаётганини аниқлашга хизмат қилади.


Айни пайтда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан махсус фильтрлар ёрдамида ҳаво намуналари олиниб, лабораторияда таҳлил қилинмоқда. Жараёнда ифлослантирувчи моддаларнинг манбалари, уларнинг ҳаво сифатига таъсири ва метеорологик шароитлар билан боғлиқ жиҳатлар ўрганилмоқда. Келгусида ушбу тажрибани республика бўйлаб кенг жорий этиш режалаштирилган.


Мутахассислар ҳаво сифатига нафақат инсон фаолияти, балки об-ҳаво шароити ҳам таъсир қилишини қайд этмоқда. Масалан, узоқ вақт ёғингарчилик бўлмаслиги ҳаводаги чанг миқдорини ошириши мумкин. Ҳарорат инверсияси пайтида эса ерга яқин ҳаво қатламида ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши чекланиб, уларнинг тўпланиши кучаяди.


Тадқиқотлардан кўзланган мақсад — ҳаво ифлосланишининг асосий сабабларини аниқлаш, унинг олдини олиш ва салбий таъсирини камайтиришга қаратилган илмий асосланган чораларни ишлаб чиқиш.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Мусобақа мамлакат ҳудудларидаги иқтидорларни саралаш ва профессионал спортга йўналтиришга хизмат қилади.