Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди
21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti автомобили дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 28 октябрь куни соат 02:30 ларда Бунёдкор кўчасида, Олий Мажлис биноси қаршисида содир бўлган.
2005 йилда туғилган Р.А. исмли ҳайдовчи Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун у шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрисабз туманида ВАЗ-2105 русумли автомобиль дарахтга урилиши оқибатида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этгани хабар қилинган эди.








