Ўзбекистон

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларида аҳолини бир неча йилдан буён қийнаб келаётган бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди. Салор оқова сув тозалаш иншоотига нохуш ҳидни камайтириш учун 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

 

Салор иншооти Тошкентнинг етти туманидан келадиган оқова сувларни қабул қилиб, тозалайди. Унинг суткалик қуввати 900 минг куб метрни ташкил этади. Нохуш ҳидни бартараф этиш мақсадида оқова сув ҳовузлари герметик ёпилган.

 

Ускунада ҳидли ҳаво вентилятор ёрдамида тортиб олиниб, филтрлар орқали тозаланади ва зарарсизлантирилади. Россиядан олиб келинган қурилмада 11,5 тонна каталитик сорбент ва 2,5 тонна фаоллаштирилган кўмир қўлланади. Ҳаво ультрабинафша нурлар ёрдамида озонлаштирилиб, оксидланиш жараёнидан ўтказилади.

 

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ бош технологи Дўнонбой Казибековнинг маълум қилишича, Сергели, Янгиҳаёт, Миробод ва Яшнобод туманларидан келадиган оқова сувлар ушбу иншоотда тозаланади. Қурилма ишлаши натижасида чиқаётган ҳаводаги водород сульфиди ва аммиак концентрацияси нолга туширилган.

 

Ускуна 15 кундан ортиқ вақтдан бери ишламоқда. Қайд этилишича, унинг ишга туширилиши натижасида иншоот атрофидаги нохуш ҳидлар йўқолган. Буни яқин ҳудудларда яшовчи аҳоли ҳам тасдиқлаган.

 

4 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги инфратузилма масалалари муҳокама қилинган. Унда сув тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳид аҳолини қийнаётган асосий муаммолардан бири экани қайд этилиб, 1 сентябргача оқова сув қабул қилиш иншоотига замонавий филтрлаш ускуналарини ўрнатиш топширилган.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"