Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди
Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида акула боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш натижасида Фарғона шаҳри “Мурувват” МФЙда яшовчи фуқаро Т.М. томонидан акула эмас, балки Сиам соми балиғи боқилаётгани маълум бўлди.
Фуқаронинг айтишича, интернетда кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани ҳақида нотўғри хабар тарқалган. У бунинг учун узр сўраб, балиқларни ҳозирда ертўлада эмас, уйининг ҳовлисига жойлаштирганини билдирган.
Маълумот учун, Сиам соми балиғи аквариум балиғи ҳисобланади. Ташқи кўриниши акулага ўхшаганлиги сабабли “акуласимон сом” ёки “акулий сом”, шунингдек, Пангасиус номи билан ҳам танилган.








