Ўзбекистон

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати Глинка кўчасида юз берган ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 219 миллиметр бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

 

Ўрганишлар давомида газ қувурининг тахминан 375 квадрат сантиметр (15×25 см) майдонида бир нечта жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.

 

Айни пайтда тегишли соҳа мутахассислари томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва барча тафсилотлари батафсил ўрганилмоқда. Текширув ишлари якунлангач, шикастланган йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилади.

 

Йўл қопламасини тиклаш ишлари якунлангач, Глинка кўчасида транспорт ҳаракати қайта тикланади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунлари бўйича айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

 

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, унинг сабабларини аниқлаш, муҳандислик тармоқларининг ҳолатини ўрганиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш масалалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг доимий назоратида эканлиги маълум қилинди.

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини кучайтириш, жумладан, 56 та сув омборида хавфсизлик хизматини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан вазирликда учта янги тайинлов амалга оширилди.

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ қудуқ негизида балиқчиликни ривожлантириш, 200 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхоналар қуриш режалаштирилмоқда.

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

Гумонланувчилардан бирининг хонадонидан ҳам гиёҳванд моддалар топилган.

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини эътироф этди.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.