Ўзбекистон

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини қувиб, урди

Gentra ҳайдовчиси BYD автомобили йўналишига чиқиб кетгани сабаб ҳайдовчилар ўртасида жанжал бошланган.

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини қувиб, урди

 

Самарқанд шаҳрида йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, бошқа ҳайдовчи билан жанжаллашган Gentra ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса Gentra ҳайдовчисининг BYD автомобили ҳайдовчисининг йўналишига чиқиб кетиши ортидан бошланган. Ҳайдовчилар ўртасида оғзаки тортишув юзага келган.

 

Шундан сўнг Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини қувиб борган ва жаҳл устида уни урган. Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

 

Gentra ҳайдовчиси содир этган ҳаракатидан пушаймонлигини билдириб, BYD ҳайдовчиси ҳамда ЙПХ ходимларидан узр сўраган.

 

Ҳолат юзасидан ЙПХ ходими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисми, профилактика инспектори томонидан эса майда безорилик учун 183-модда асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 

Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

custom img

Қорақалпоғистонда ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Унда 6 киши доимий ишга жойлашиб, яна 7 нафар фуқарога касбга қайта тайёрлаш учун йўлланмалар берилган.

custom img

Наманганда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖдан ундирувчи банкдан 312 млн қарзи бўлган.

custom img

Навоийда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Ижро ҳаракатлари Навоий шаҳридаги марказий чиқиндихона ҳудудида ўтказилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"