Ўзбекистон

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

 

4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида жами 22 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Улар оқибатида 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган.

 

Шунингдек, кун давомида пойтахт йўлларида 4 751 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган.

 

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотларига кўра, 4 сентябрь куни сутка давомида пойтахт кўчаларида 1 502 057 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Бу 3 сентябрь кунги кўрсаткичдан 14 807 тага, яъни 1 фоизга кўп.

 

Кун давомида жамоат транспорти 170 та йўналишда 1 670 та автобус орқали ташкил этилиб, 1 228 158 нафар йўловчи ташилган. Тошкент метрополитенидан эса иш куни давомида 862 053 нафар йўловчи фойдаланган.

 

Тиғиз вақтларда 6 та чорраҳада тирбандлик даражаси 7 баллга, яна 1 та чорраҳада 7 баллдан юқори кўрсаткичга етган.

 

Тирбандлик кузатилган ҳудудларда транспорт оқимини барқарорлаштириш мақсадида светофорларнинг иш режими мувофиқлаштирилиб, айрим йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилган. Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш учун тегишли чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб этилган.

 

Пойтахт йўлларидаги транспорт оқими ва тирбандлик ҳолати реал вақт режимида мониторинг қилиниб, ҳаракат интенсивлигидан келиб чиқиб светофорларнинг иш режимига тезкор ўзгартиришлар киритиб борилмоқда.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

custom img

Қорақалпоғистонда ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Унда 6 киши доимий ишга жойлашиб, яна 7 нафар фуқарога касбга қайта тайёрлаш учун йўлланмалар берилган.

custom img

Наманганда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖдан ундирувчи банкдан 312 млн қарзи бўлган.

custom img

Навоийда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Ижро ҳаракатлари Навоий шаҳридаги марказий чиқиндихона ҳудудида ўтказилган.

custom img

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини қувиб, урди

Gentra ҳайдовчиси BYD автомобили йўналишига чиқиб кетгани сабаб ҳайдовчилар ўртасида жанжал бошланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"