Жаҳон

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган

Қирғизистон президенти матбуот котиби стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган



Қирғизистон пойтахтида барпо этилган Бишкек Арена стадионининг қурилишига жами 386 миллион АҚШ доллари сарфлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.



У стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, мазкур маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.



Матбуот котибининг сўзларига кўра, дастлаб 30–35 минг томошабинга мўлжалланган, қиймати тахминан 60–70 миллион доллар бўлган стандарт стадион қуриш режалаштирилган. Кейинчалик лойиҳа Президент Садир Жапаров топшириғи билан тўлиқ қайта кўриб чиқилган.



Янги лойиҳада стадионни қирғиз ўтови шаклида қуриш, шунингдек, унинг таркибида савдо майдончалари, ресторанлар ва кафелар, супермаркет, кинотеатрлар, спорт заллари ҳамда ўйин майдончаларини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу инфратузилма мажмуага даромад келтириши ва келгусида давлат бюджетига қўшимча юк туширмаслиги учун мўлжалланган.



Бишкек Арена умумий қурилиш майдони 194 248 квадрат метрни ташкил этади. Стадион 51 252 томошабинга мўлжалланган бўлиб, иншоотнинг диаметри 280 метр, баландлиги 70 метр ва саккиз қаватдан иборат. Мажмуа жойлашган ер майдони қарийб 20 гектарни ташкил этади.



Стадион таркибида 35 916 квадрат метр майдонга эга савдо маркази, 48 та дўкон, супермаркет, 18 та чакана савдо киоски, 23 та ресторан, 11 та кафе, 4 та кинотеатр, болалар майдончаси, спорт зали ва 5 087 квадрат метр майдонга эга террасалар мавжуд.



Аскат Алагозов стадион сиғимининг 51 мингдан ортиқ ўринга етказилишини FIFAнинг халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш талаблари билан изоҳлаган.



Матбуот котиби стадион ўз харажатларини қоплаб, келгусида даромад келтиришига умид билдирган. Ҳозирнинг ўзида пуллик тадбирлар ва концертларни ўтказиш бўйича аризалар қабул қилинаётгани маълум қилинган.



Шунингдек, Бишкек Арена қийматини бошқа давлатлардаги йирик стадионлар билан таққослашга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, АҚШдаги 65 минг ўринли Allegiant стадиони 1,9 миллиард доллар, Англиядаги 62 минг ўринли Tottenham Hotspur стадиони 1,33 миллиард доллар, Сингапур миллий стадиони 1,31 миллиард доллар ва Россиядаги 68 минг ўринли Крестовский стадиони қарийб 1,1 миллиард долларга қурилгани қайд этилган.



Шу билан бирга, стадион қурилишининг қиймати юзасидан текширув ўтказиш учун Ҳисоб палатаси ва бошқа тегишли идоралар вакилларидан иборат комиссия тузилган. Комиссия қурилиш материалларидан фойдаланиш, иш ҳақи тўловлари, маблағларнинг сарфланиши ҳамда эҳтимолий қонунбузарликларни ўрганади.

custom img

АҚШ Украина учун “қишки пакет” тайёрламоқчи — Зеленский

Украина президентининг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги можарони қиш олдидан ёки қиш давомида юмшатиш чораларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Макрон Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди

Унинг фикрича, бу чора Европа Иттифоқидаги барча болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

custom img

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда

Бунга Ернинг айланиш тезлиги ўзгараётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

custom img

“Росатом” Қозоғистонда янги АЭС қуради. Бу Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтирадими?

Молиявий қийинчиликлар фонида “Росатом” Қозоғистоннинг “Балхаш” АЭСини қуриш бўйича шартнома имзолади.

custom img

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

АҚШ маъмуриятининг Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"