Жаҳон

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Индонезияда 243 киши бўлган йўловчи кемаси Ява денгизида ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган, яна 130 киши бедарак йўқолган.

 

Басарнас қидирув-қутқарув агентлиги маълумотига кўра, “Вирго Transport 8” кемасида 213 нафар йўловчи ва 30 нафар экипаж аъзоси бўлган. Кема шанба куни Сурабаядан Банжармасинга йўл олган ва якшанба тонгида оператори билан алоқани узган.

 

Қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳудудда қутқарув кемалари ва вертолётлар жалб қилинган. Бироқ баландлиги 2,5 метрга етаётган тўлқинлар операцияни қийинлаштирмоқда.

 

Расмийлар ҳодисага ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирган. Айни пайтда кеманинг чўкиш сабаблари, жумладан, техник носозлик эҳтимоли ҳам текширилмоқда.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"