Жаҳон

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия ҳукумати раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда учрашади. Саммитда уч ҳудуднинг мустақиллик бўйича референдум ўтказиш ҳуқуқи бўйича қўшма декларация имзоланиши кутилмоқда.

 

The Telegraph ёзишича, томонлар мустақиллик тарафдори кучларнинг ҳамкорлигини кучайтириш ва келгусидаги ҳаракатларни муҳокама қилади.

 

Учрашув Буюк Британияда Шотландиянинг мустақиллиги ва Шимолий Ирландиянинг Ирландия Республикаси билан бирлашиши ҳақидаги мунозаралар кучайган бир пайтга тўғри келмоқда.

 

Шотландия биринчи вазири Жон Свинни Буюк Британиянинг амалдаги сиёсий тузуми барқарор эмаслигини айтди. Унинг фикрича, Вестминстер мамлакат келажаги бўйича жиддий ўзгаришларга тайёрланиши керак.

 

Саммит Буюк Британия Бош вазири Энди Бернхемнинг Шотландияда яна бир мустақиллик референдумини ўтказиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотидан бир неча кун ўтиб ўтказилмоқда. У референдумни қўллаб-қувватлаш бўйича “аниқ консенсус” шаклланса, бундай овоз беришга рухсат берилиши мумкинлигини билдирган.

 

Бундан икки кун аввал АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Шимолий Ирландиянинг Ирландия Республикаси билан бирлашиши ҳақида фикр билдирган. У бундай бирлашувни “ажойиб нарса” деб атаган.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"