Жаҳон

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Саудия Арабистони Ямандаги ҳусийларнинг қироллик ҳудудига ракета ва дронлар орқали уюштирган ҳужумларига “қатъий” жавоб қайтаришини маълум қилди. Ҳужумлар оқибатида учта шаҳарда 13 нафар фуқаро жароҳатланган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалитсия вакили Турки ал-Маликий ҳужумлар Хамис Мушайт, Абҳа ва Тоиф шаҳарларида содир бўлганини, етти уй ва икки автомобилга зарар етганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, коалитсия қироллик суверенитетини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради.

 

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотига кўра, ой бошидан буён Ямандаги жанглар сабаб камида 18 минг хонадон ёки 125 минг киши ўз уйларини тарк этган. Ташкилот жанговар ҳаракатлар тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сонини ошираётгани ва гуманитар оператсияларга босимни кучайтираётганини билдирган.

 

Ҳусийлар эса сўнгги 24 соат ичида Саудия Арабистони Яман ҳудудига 54 та ҳаво зарбаси берганини даъво қилди. Гуруҳга кўра, зарбалар Лаҳж, Таиз, ал-Жавф, Маъриб ва Ҳажжаҳ вилоятларига қаратилган.

 

Ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сари Саудия Арабистонининг Хамис Мушайт ва Тоифдаги авиабазаларидан Ф-15 ҳамда Тйпҳоон қирувчи самолётлари ҳужумларда фойдаланилганини айтди. 

 

Ҳусийларга яқин ОАВ эса Саудия зарбалари Таиз вилоятида уч нафар тинч аҳоли, жумладан икки бола ҳалок бўлгани ва яна камида икки киши яраланганини хабар қилди.

 

Саудия Арабистони бу даъволарга ҳозирча расман изоҳ бермаган.

 

Ҳусийлар аввалроқ Саудия Арабистонининг Хамис Мушайтдаги Қирол Холид авиабазасига ўнлаб ракета ва дронлар учирилганини маълум қилган. Гуруҳ ҳужумларни Саудия Арабистонининг Яман ҳудудидаги ҳаво зарбаларига жавоб сифатида амалга оширганини билдирган.

 

Томонлар ўртасидаги ҳаво ҳужумлари ҳусийларнинг ўтган ҳафта Яманнинг ғарбий қисмида тезкор равишда олдинга силжиши ортидан кучайди. Гуруҳ Қизил денгиз соҳилининг катта қисми устидан назорат ўрнатиб, Боб ал-Мандаб бўғозига яқин ҳудудлар томон илгарилаган.

 

Яман ҳукуматига қарашли кучлар эса Таиз вилоятида ҳусийлардан айрим позитсияларни қайтариб олганини маълум қилган. Бироқ жанг майдонидаги томонларнинг даъволари мустақил равишда тасдиқланмаган.

 

Ҳусийлар ва Яман ҳукумати вакиллари гуруҳ Қизил денгизнинг жанубий қисмидаги Катта ва Кичик Ҳанеш оролларини, шунингдек, Майюн оролини эгаллаганини билдирган.

 

Ямандаги ўн йилдан ортиқ давом этаётган можаро июль ойида яна кучайган. Ҳусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилиб, Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумларни бошлаган. Бу 2022-йилда БМТ воситачилигида эришилган ва кенг кўламли жангларни тўхтатган сулҳ келишувига хавф туғдирмоқда.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"