Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Самарқанд вилоятида оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган болаларга уй шароитида тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бошланди. Ҳудудда бундай ёрдамга муҳтож 300 нафардан ортиқ бола аниқланган.

 

28 сентябрдан иш бошлаган мобил бригада таркибига тиббиёт мутахассислари, ижтимоий ходимлар ва психологлар киритилган. Улар болаларга уйида ёрдам кўрсатади, оғриқ ва бошқа касаллик аломатларини енгиллаштиришга кўмаклашади. Шунингдек, болалар ва уларнинг яқинлари учун индивидуал ёрдам режаси ишлаб чиқилади, ота-оналарга парвариш кўникмалари ўргатилади.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёеванинг таъкидлашича, лойиҳанинг мақсади оилаларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ёрдамни уйда ёки хосписда олиш имкониятини яратишдир.

 

«Боланинг ташхисини ўзгартиришга ожизмиз, аммо унинг ҳар бир кунини ўзгартириш ўз қўлимизда», — деди у.

 

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳар бир бола учун алоҳида кейс очади ва зарур ижтимоий хизматлар ҳамда техник реабилитация воситаларини олишда ёрдам беради. Жумладан, болалар эҳтиёжига мос ногиронлик аравачалари, вертикализаторлар, функционал каравотлар ва ётоқ яраларининг олдини олувчи матраслар билан таъминланишига кўмаклашилади.

 

Айни пайтда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болалар хосписи қурилиши ҳам давом этмоқда. Мобил паллиатив хизмат ва хоспис оғир касалликларга чалинган болалар ҳамда уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ягона ёрдам тизимининг таркибий қисмлари бўлади.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.