Ўзбекистон

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Президентнинг 9 октябрдаги фармони билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига қуйидаги вазирлик ва ташкилотлар бириктирилди:

 

  • Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Касбий таълим агентлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ва Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Клиник аудит инспекцияси;
  • Ички ишлар вазирлиги — таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар тарқалишининг, тазйиқ ва зўравонлик жиноятларининг олдини олиш бўйича;
  • Ёшлар ишлари агентлиги — таълим муассасаларида замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш, ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича;
  • Фанлар академияси;
  • таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида тегишли вазифаларни бажарувчи бошқа вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосарлари.

 

Фармонда Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия билан ҳамкорлик қилиш вазифалари ҳам белгиланган. ДХХ билан ёшларнинг зарарли оқимлар ва экстремизм таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, Миллий гвардия билан эса ватанпарварлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича иш олиб борилади.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Эркинжон Турдимов тегишли вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциялар раҳбарлари ҳамда ҳудудий ҳокимликларнинг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаолиятига ўз ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилади ва уларни мувофиқлаштиради.

 

Вазирлар Маҳкамаси таркибида ташкил этилган Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти 12 та штат бирлигидан иборат бўлади. Шундан бешта штат бирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими, еттитаси эса қайта ташкил этилган таълим вазирликлари штатларини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади.

 

Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирининг функционал вазифалари ва янги котибият низомини тасдиқлаш топширилди. Фармон ижросини назорат қилиш бош вазир Абдулла Арипов ва Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов 9 октябрь куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.