Ўзбекистон

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

Марказий банк пруденциал меъёрлар ва қонунчилик талабларини бузган банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

 

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил сентябрь ойида 8 та йиғилиш ўтказиб, жами 37 та масалани муҳокама қилди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

 

Кўриб чиқилган масалаларнинг 21 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишига тегишли бўлди. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш, аккредитация ва тўлов ташкилотига лицензия бериш масалалари кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушларига эгалик қилиш учун рухсат бериш, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

 

Қўмита кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та масалани ҳам кўриб чиқди. Улар орасида Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлар талабларига риоя этилиши, банклар ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари, шунингдек, молиявий хизматларни “тартибга солиш қумдони” доирасида синовдан ўтказиш масалалари бор.

 

Пруденциал нормативлар ва қонунчилик талабларига риоя этилмагани, шунингдек, инспекция текширувларида аниқланган қоидабузарликлар сабабли 8 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.