Ўзбекистон

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси бир нечта вилоятдаги давлат ташкилотларининг харидларини ўрганиб, тендер ва танловларда рақобатни чеклаш аломатларини аниқлади.

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди


 
Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида ўтказилган мониторинг ва мурожаатларни ўрганиш натижасида қарийб 10 млрд сўмлик харидларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Қўмита маълумотига кўра, Андижон вилоятида Олтинкўл тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг 300 млн сўмлик харидларида қонунбузилиш аломатлари қайд этилган.
 


Фарғона вилоятида “Фарғона туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасининг 7 та, жами 2,5 млрд сўмдан ортиқ хариди, Жиззах вилоятида эса Зарбдор туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 2-сонли мактаб-интернатнинг 2 та, жами 1,4 млрд сўмдан ортиқ хариди ўрганилган.
 


Шунингдек, Наманган вилоятидаги Чуст туман тиббиёт бирлашмасининг қарийб 1,8 млрд сўмлик, Навоий вилоятидаги Хатирчи давлат ўрмон хўжалигининг 7 та, жами қарийб 1,7 млрд сўмлик харидларида ҳам қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
 


Самарқанд вилоятида “Ўзйўлкўприк кластери” Самарқанд филиалининг 1,7 млрд сўмлик ҳамда «Озодлик» давлат муассасасининг 410 млн сўмлик харидлари бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилган.
 


Қайд этилишича, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларини ўрганиш давомида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани аниқланган. Хусусан, савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар қайд этилган.
 


Ҳолатлар юзасидан қўмитанинг ҳудудий бошқармалари махсус комиссиялари томонидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилган. Қонунбузилишларни бартараф этиш, айрим ҳолатларда молиявий жарималар қўллаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун материалларни тегишли органларга юбориш чоралари кўрилган.
 


Бундан ташқари, келгусида шундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун буюртмачи ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.