Ўзбекистон

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган.

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди



2026 йил 9 октябрь куни соат 13:00 лар атрофида Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 4К-560 автомобиль йўлининг 14-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.


Қайд этилишича, Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси Миркан–Мисит йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан тўсатдан чиқиб қолган велосипедчини уриб юбормаслик учун рулни чап томонга бурган.


Натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ўз йўналишида қатнов қисмининг чап чеккаси бўйлаб ҳаракатланаётган электроскутерни уриб юборган.


Ҳодиса оқибатида электроскутердаги йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, иккинчи йўловчи ҳам шифохонада вафот этган.


Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.