Ўзбекистон

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади



Шавкат Мирзиёев Инчхонда ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро робототехника мусобақасида жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.


Фармонда қайд этилишича, қарийб 190 та мамлакатдан иқтидорли ёшлар иштирок этган мусобақада қўлга киритилган тарихий ғалаба Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътибори ва нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшган. Шунингдек, терма жамоа ёшларни илм-фан, илғор технологиялар, ихтиро ва инновацияларга жалб этиш, уларда Ватанга муҳаббат, садоқат ва миллий ғурур туйғуларини шакллантириш борасида намуна кўрсатгани таъкидланган.


Жумладан, робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Зиёдулла Бўтахонов “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди.


Терма жамоа сардори Иброҳим Саломов, техник мураббий Абдуллоҳ Абдужабборов, шунингдек, жамоа аъзолари Шоҳрухбек Акбаров, Акбаршоҳ Қосимов, Аюбхон Мираҳмедов, Умарбек Пардаев, Шукрулло Содиқов, Маҳкамбек Тешабаев, Жасурбек Тожиқўзиев, Баҳодир Урманов ва Хондамир Урманов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.


Шунингдек, терма жамоа менежерлари Сафина Тешабаева ва Ҳасанхон Юсупхўжаев ҳам “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.