Ўзбекистон

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

 

16 октябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида ноқулай метеорологик шароитлар таъсирида атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашди.

 

Маълумотларга кўра, 15 октябрь соат 21:00 дан бошлаб Халқаро ҳаво сифати индекси (АQI) бўйича кўрсаткичлар сезгир гуруҳлар учун носоғлом даражага кўтарилган. Энг юқори кўрсаткичлар 16 октябрь соат 00:00 атрофида кузатилган, айрим ҳудудларда эса қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

 

Тунда ҳаво ҳарорати 11,8 даражагача пасайган, шамол тезлиги 0,7–1,5 м/с атрофида бўлган. Кучли ҳарорат инверсияси сабаб ҳаво алмашинуви сусайиб, PМ2.5 ва PМ10 майда заррачалари ер юзасига яқин қатламда тўпланган.

 

Прогнозларга кўра, 16 октябрь куни Тошкентда ҳаво сифати асосан АQI бўйича ўртача даражада бўлиши кутилмоқда. Кечга яқин айрим ҳудудларда ҳаво сифати қисқа муддатга сезгир гуруҳлар учун носоғлом даражага етиши мумкин.

 

Миллий ҳаво сифати индекси бўйича кўрсаткичлар асосан яшил, айрим ҳудудларда эса сариқ даражада бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Айни пайтда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Мутахассислар мактабларда ишлаш билан бирга педагогик ва лидерлик бўйича тренинглардан ўтади.

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Шунингдек, кундузги бакалавриатда ўқиётган педагоглар фарзандлари контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш учун ариза топшириши мумкин.

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

У тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.