Жаҳон

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

 

Қозоғистон чет эл фуқароларининг мамлакатга кириши, у ерда бўлиши ва чиқишини тартибга солувчи янги қоидаларни тасдиқлади. Ҳукумат қарорига кўра, янги тартиб доирасида чет элликлар Қозоғистонга кириш учун электрон рухсатнома олишлари керак бўлади.

 

Рухсатнома ички ишлар органлари томонидан миллий хавфсизлик идоралари билан келишилган ҳолда рақамли платформа орқали бепул берилади. Ариза режалаштирилган сафардан камида 72 соат олдин топширилиши ва аризачи шахсини тасдиқлаш жараёнидан ўтиши керак.

 

Электрон рухсатнома 180 календарь кун давомида амал қилади. Бироқ бу муддат чет эл фуқаросининг Қозоғистонда қанча вақт қолиши мумкинлигини белгиламайди — мамлакатда бўлишнинг рухсат этилган муддати алоҳида тартибга солинади.

 

Чегарада хорижий фуқаролар рухсатнома олишда фойдаланган паспорти ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этишлари керак. Рухсатнома ҳақидаги маълумотлар «Беркут» ягона рақамли тизими орқали текширилади.

 

Электрон рухсатномани текшириш тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

  • 2026 йил 1 ноябрдан — Актау халқаро аэропорти ҳамда Урлютобе, Ауҳатти, Атамекен ва Нурли Жол чегара ўтказиш пунктларида;

  • 2027 йил 1 январдан — Остона ва Олмаота халқаро аэропортларида;

  • 2027 йил 1 мартдан — давлат чегарасидаги бошқа барча назорат-ўтказиш пунктларида;

  • 2027 йил 1 июлдан — электрон кириш рухсатномаси мажбурий бўлади.

 

Ўтиш даврида рухсатномаси бўлмаган чет элликларга ҳужжатни расмийлаштириш зарурати тушунтирилади, бироқ фақат унинг йўқлиги сабабли мамлакатга кириш рад этилмайди. 2027 йил 1 июлдан кейин эса рухсатноманинг мавжуд эмаслиги киришни рад этиш учун асос бўлади.

 

Кимлар рухсатнома олиш керак?

 

Янги тартиб визасиз режим амал қиладиган давлатлар фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади. Қозоғистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлиш электрон рухсатномадан озод этилишни англатмайди.

 

Электрон рухсатнома олиш учун QazETA рақамли платформасидан фойдаланиш режалаштирилган. Платформа 2026 йил январидан синов режимида ишламоқда, ҳозирча эса рухсатнома олиш тавсиявий хусусиятга эга.

 

Дастлаб рухсатномани пулли асосда бериш таклиф қилинган бўлсада, тасдиқланган қоидаларга кўра, у бепул расмийлаштирилади.

 

Шу билан бирга, электрон рухсатнома қабул қилувчи томоннинг чет эл фуқароси келгани ҳақида миграция органларига хабар бериш мажбуриятини бекор қилмайди. Тегишли хабарнома амалдаги тартибда тақдим этилиши керак.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

Уларнинг камида 4 414 нафари болалар бўлган.