Жаҳон

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

 

Францияда таълим ислоҳотларига қарши норозилик намойишлари давомида 7 950 киши ҳибсга олинди. Уларнинг қарийб 80 фоизи вояга етмаганлар бўлган. Бу ҳақда BFMTV Франция Адлия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, намойишчилар билан боғлиқ 2 700 та иш очилган. Улардан 2 200 таси бўйича огоҳлантириш, зарарни қоплаш мажбурияти ва айрим ҳудудларга боришни тақиқлаш каби чоралар қўлланган.

 

Франция бош вазири Себастян Лекорну 14 октябрь куни Сенатда сўзлаган нутқида намойишлар вақтида жароҳатланганлар сонини маълум қилди. Унинг айтишича, 937 нафар полиция ходими, 149 нафар таълим соҳаси вакили ва 248 нафар ўқувчи жароҳат олган.

 

Мактаб ўқувчилари ва талабалар иштирокидаги норозилик намойишлари сентябрь ойининг ўрталаридан буён давом этмоқда. Уларда ўқитувчилар, ота-оналар ва касаба уюшмалари вакиллари ҳам қатнашмоқда.

 

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 13 октябрь куни мамлакат бўйлаб ўтказилган намойишларда 161 500 киши иштирок этган.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

Уларнинг камида 4 414 нафари болалар бўлган.