1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

1 кг тақинчоқни жинсий аъзосига яширган аёл ушланди

У шу тариқа чегарадан 1 млрд сўмлик тақинчоқ олиб ўтмоқчи бўлган.

1 кг тақинчоқни жинсий аъзосига яширган аёл ушланди

“Навоий” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётган вақтда унинг хатти-ҳаракатларида шубҳали ҳолатлар кузатилгани сабабли шахсий кўрикдан ўтказилган.

 

Кўрик натижасида фуқаронинг ички жинсий аъзолари ичида оғирлиги 1 013 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур олтин буюмларининг умумий қиймати 1 миллиард 100 миллион сўмни ташкил этди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

 

Маълумот учун, амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика