Жаҳон

2022 йилда дунёда қочқинлар сони 20 миллионга кўпайди

БМТ Қочқинлар бўйича комиссарлиги маълумотларига кўра, бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг тез эмиграция тўлқинидир.

2022 йилда дунёда қочқинлар сони 20 миллионга кўпайди

 

БМТ маълумотларига кўра, 2022 йилда можаролар, таъқиблар, зўравонликлар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли дунё миқёсида 108,4 миллион киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, бир йил олдин бу кўрсаткич 20 миллион эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссар бошқармаси томонидан 14 июнь, чоршанба куни эълон қилинган йиллик Глобал тенденциялар ҳисоботига кўра, 2023 йилнинг майига келиб, дунё бўйлаб қочқинлар сони 110 миллион кишига етиши мумкинлиги айтилган.

 

Бу кўрсаткич кескин ўсишининг асосий сабаби Украинадаги урушдир. Украинадан қочқинлар сони 2021 йил охиридаги 27,3 мингдан 2022 йил охирига келиб 5,7 миллионга кўпайди. БМТ Қочқинлар бўйича комиссарлиги маълумотларига кўра, бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг тез эмиграция тўлқинидир. Бундан ташқари, 2022 йилда дунё бўйлаб кўчирилганлар сонининг кўпайиши Афғонистондан қочқинлар, шунингдек, бошқа ҳарбий можаролар, айниқса, Судан билан боғлиқ.

 

Шу билан бирга, қочқинларнинг аксарияти дунёнинг энг бой давлатлари томонидан қабул қилинмаган. БМТ қайд этишича, мажбурий муҳожирларнинг бешдан бир қисмидан кўпроғи 46 Та кам ривожланган мамлакатларда жойлашган. Унга кўра, 2022 йилда бу мамлакатлар қочқинларни қабул қилиш билан боғлиқ эҳтиёжларни қондириш учун етарли маблағ билан таъминланмаган.

 

«Бизга кўпроқ халқаро кўмак ва масъулиятни адолатли тақсимлаш керак», — деди БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди.

 

Ҳисоботга кўра, 2022 йилда 339 мингдан ортиқ қочқин ўз ватанларига – 38 давлатга, хусусан, Жанубий Судан, Сурия, Камерун ва Кот-Д'Ивуарга қайтган. Ички кўчирилганлар орасида Эфиопия, Мьянма, Сурия, Мозамбик ва Конго Демократик Республикасида 5,7 миллион киши ўз уйларига қайтди.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"