Ўзбекистон

2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

Президент янги сайланган Олий Мажлис палаталарининг илк қўшма мажлисидаги нутқида экология ва иқлим ўзгариши масалаларига тўхталди.

2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

 

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон БМТ томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

 

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Шавкат Мирзиёев 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

 

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар, дейилади расмий хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган.

custom img

Тошкент метросида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Мазкур чора янги ўқув йили бошланиши билан кутилаётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун амалга оширилади.

custom img

Тарихий меросдан — жаҳон мулоқоти сари: халқаро медиафорум Ўзбекистон ва дунёга нима берди?

Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлди. Айнан шу ерда иштирокчилар тарихий мерос замонавий халқаро медиа мулоқоти учун қандай асос бўлиши мумкинлигини амалда кўрдилар.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Бишкекда бўлади

Президент ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Маросим Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларида янги босқич бошланганини ифодалади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири тор ва кенгайтирилган доирада музокара ўтказди

Ҳар бир устувор йўналиш бўйича тегишли “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Олий даражадаги музокаралар бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"