Жаҳон

30 декабрда Путин ва Си Цзиньпин музокара ўтказади

Унда ўта муҳим масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

30 декабрда Путин ва Си Цзиньпин музокара ўтказади

 

Россия Президенти Владимир Путинва ХХР Раиси Си Цзиньпин эртага, 30 декабрь куни видеоконференция шаклида музокара ўтказади. Улар икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади ҳамда РФ ва Хитойнинг долзарб минтақавий муаммолари юзасидан фикр алмашади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

 

“Аввало, биз икки томонлама Россия-Хитой муносабатлари ҳақида гапирамиз. Ўзаро савдо ҳажми тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Албатта, энг ўткир минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашиш жуда муҳим ҳисобланади. Раҳбарларимиз чинакам стратегик шериклик руҳида бу масалаларни муҳокама қиладилар”, - деган матбуот котиби.

 

Музокаралар куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтади. Фақат етакчиларнинг табрик сўзлари алмашиши очиқ бўлади, кейин эса суҳбат ёпиқ форматда давом этади.

 

Эслатиб ўтамиз, 25 декабр куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекиннинг Москва билан муносабатлари мустаҳкам эканини айтганди.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"