Ўзбекистон

Самарқандда учта юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодисага ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Самарқандда учта юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳодиса 16 май куни соат 04:30 ларда М-37 “Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши” автомобиль йўлининг 118-километрида юз берган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, “FAV” русумли юк автомобили ҳайдовчиси Самарқанд–Навоий йўналишида ҳаракатланаётиб ухлаб қолган ва рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомобиль йўл четида тўхтаб турган “SINOTRUK HOWO” юк машинасининг чап ён қисмига урилган.

 

Шундан сўнг транспорт воситаси ҳаракатни тўхтата олмасдан, олдинда тўхтаб турган яна бир “SINOTRUK HOWO” русумли юк автомобилнинг орқа қисмига келиб урилган.

 

Ҳодиса оқибатида “FAV” ҳамда “SINOTRUK HOWO” русумли юк транспорт воситаларида ёнғин юзага келган. Ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан тезкор равишда бартараф этилган.

 

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"