Жаҳон

БАА Ҳормузни айланиб ўтувчи нефть қувурини ишга туширмоқчи

Бу орқали Фужайра портидан нефть экспорт қилиш қуввати икки бараварга оширилиб, Ҳормуз бўғозига қарамлик камаяди.

БАА Ҳормузни айланиб ўтувчи нефть қувурини ишга туширмоқчи

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳормуз бўғозига боғлиқликни камайтириш мақсадида янги нефть қувури қурилишини жадаллаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Abu Dhabi Media Office маълумотига кўра, Абу-Даби валиаҳди шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид ADNOC давлат нефть компаниясига West-East Pipeline лойиҳасини тезлаштириш бўйича топшириқ берган. Ҳозирда қувур қурилиши давом этмоқда ва уни 2027 йилга қадар ишга тушириш режалаштирилган.

 

Янги лойиҳа орқали Фужайра портидан нефть экспорт қилиш қуввати икки бараварга оширилади. Бу эса БААга нефтни Ҳормуз бўғозидан ўтказмасдан, Уммон кўрфази орқали жаҳон бозорига чиқариш имконини кенгайтиради.

 

Ҳозирда мамлакатдаги Hab–Fujairah (ADCOP) нефть қувури кунига 1,8 миллион баррелгача нефть ташиш қувватига эга. Мазкур қувур Форс кўрфазидаги кескин вазият шароитида БАА учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

 

 Форс кўрфази давлатлари орасида фақат БАА ва Саудия Арабистони Ҳормуз бўғозини четлаб ўтувчи экспорт йўналишларига эга.

 

Февраль ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбаларидан кейин Теҳрон Ҳормуз бўғозидаги ҳаракатни амалда чеклаган. Одатда жаҳон нефтининг қарийб бешдан бири айнан шу йўлак орқали ташилади.

 

Сўнгги ойларда минтақадаги танкерларга ҳужумлар ва нефть инфратузилмаларига зарбалар ҳам қайд этилган. Шу фонда БАА экспорт хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишларни кучайтиришга уринмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БАА Ҳормузни айланиб ўтувчи нефть қувурини ишга туширмоқчи | Zamon.uz