Жаҳон

АҚШ ва Исроил Эронга қарши янги зарбаларни бошлаши мумкин — NYT

АҚШ ҳарбийлари сулҳдан кейин тўхтатилган “Эпик Ғазаб” операциясини қайта тиклаш режасини тайёрламоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга қарши янги зарбаларни бошлаши мумкин — NYT

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга нисбатан янги ҳарбий операцияларни бошлаш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашрига таяниб, NDTV World хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Трамп Хитой сафаридан қайтгач, Оқ уй ва Пентагон дипломатик музокаралардаги боши берк вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш вариантлари устида ишлашни кучайтирган. Хусусан, АҚШ ҳарбийлари ўтган ойги сулҳдан кейин тўхтатилган “Эпик Ғазаб” операциясини қайта тиклаш режасини тайёрламоқда.

 

Манбаларга кўра, АҚШ ва Исроил кучлари сулҳдан буён энг йирик қўшма тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Эҳтимолий зарбалар келаси ҳафтадаёқ бошланиши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Айни пайтда халқаро воситачилар стратегик аҳамиятга эга Ҳормуз бўғозини қайта очиш бўйича муроса излаётган бўлса-да, Трамп Эроннинг навбатдаги тинчлик таклифини рад этган.

 

“Мен ҳужжатга қарадим. Агар биринчи жумласи ёқмаса, уни шунчаки ташлаб юбораман”, деган Трамп Пекиндан қайтаётиб Air Force One бортида журналистларга.

 

АҚШ президенти Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокараларда Эрон масаласи ҳам муҳокама қилинганини тасдиқлаган. Трампнинг айтишича, Вашингтон ва Пекин “Эрон ядровий қуролга эга бўлолмайди” деган масалада умумий позицияга эга.

 

Шунингдек, Трамп Си Цзиньпин Ҳормуз бўғозининг очилишини қўллаб-қувватлашини билдирганини айтган. Унинг таъкидлашича, Эрон сўнгги икки ярим ҳафта давомида бўғоз орқали деярли савдо амалга оширмаган ва бу кунига тахминан 500 миллион долларлик йўқотишга тенг.

 

Reuters хабарига кўра, музокараларда Тайван масаласи ҳам асосий мавзулардан бири бўлган. Си Цзиньпин Трампни Тайван юзасидан кескинлик АҚШ ва Хитой ўртасида тўқнашувга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.