Жаҳон

Инсоният янги иқлим фалокати хавфи остида қолиши мумкин

“Эл Нино" иқлим циклининг озиқ-овқат хавфсизлиги, сув таъминоти ва жаҳон иқтисодиётига жиддий таҳдид солиши эҳтимоли бор.

Инсоният янги иқлим фалокати хавфи остида қолиши мумкин

Олимлар XIX асрда ўнлаб миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган кучли “Эл Нино” иқлим циклининг яна такрорланиш эҳтимолидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

 

 

“Эл Нино” — Тинч океанининг тропик шарқий ва марказий қисмида сув ҳароратининг кескин исиши билан боғлиқ иқлим ҳодисаси бўлиб, у ҳар бир неча йилда кузатилади. Мутахассислар фикрича, бу йил океан ҳарорати меъёрдан 3 даражагача юқори бўлиши ва янги рекордларни ўрнатиши мумкин.

 

Нашр эслатишича, 1877–1878 йилларда кузатилган энг кучли “Эл Нино” Ҳиндистон, Хитой, Бразилия ва бошқа давлатларда глобал очарчиликка сабаб бўлган. Тадқиқотларга кўра, ўша даврда 50 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ўша пайтдаги дунё аҳолисининг тахминан 3–4 фоизига тенг эди. Ҳозирда бу кўрсаткич 250 миллион кишига тўғри келади.

 

Олимлар шунга ўхшаш иқлим инқирози ҳозир ҳам такрорланиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Вашингтон давлат университети доценти Дипти Синхнинг таъкидлашича, 1870 йиллардаги каби бир вақтнинг ўзида бир неча минтақада кўп йиллик қурғоқчиликлар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳозир атмосфера ва океанлар XIX асрдагидан анча иссиқроқ бўлгани учун экстремал об-ҳаво ҳодисалари янада кучли кечиши мумкин.

 

Мутахассислар “супер Эл Нино” озиқ-овқат хавфсизлиги, сув таъминоти ва жаҳон иқтисодиётига жиддий таҳдид солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Уларнинг фикрича, бу глобал ижтимоий-иқтисодий тизимларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.