1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Афғонистондан Тожикистонга қуролли ҳужум уюштирилди

Ҳужум оқибатида хитойликлар ҳалок бўлган.

Афғонистондан Тожикистонга қуролли ҳужум уюштирилди

26 ноябрга ўтар кечаси Афғонистон ҳудудидан Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги "Йўл" чегара отрядига қарашли "Истиқлол" 1-чегара пости ҳудудидаги “Шохин СМ” корхонаси ходимлари базасига қуролли ҳужум уюштирилди.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи манбалар маълумотларига кўра, ҳужум ўқотар қуроллар ва гранаталар билан жиҳозланган дрон ёрдамида амалга оширилган. Оқибатда хитойлик бир неча шахс ҳалок бўлди.

 

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги бу жиноий ҳаракатларни қатъиян қоралади ва Афғонистондаги «Толибон» муваққат ҳукуматини икки қўшни давлат чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўришга чақирди.

 

Мазкур ҳодиса минтақада хавфсизлик масалаларининг ҳануз долзарб эканини кўрсатмоқда ва чегаравий ҳудудларда қўшимча хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигини эслатади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика