Ижтимоий тармоқларда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг Тошкентда 1,5 миллион доллар турадиган 4 қаватли уйи борлиги, унда замонавий лифт ҳамда бир неча хизматкорлар хизмат қилиши айтилган хабарлар тарқалди. Шунингдек, хабарда айтилишича, ушбу ҳовлини Аксилкоррупция агентлиги директорига унинг қайнотаси совға қилган бўлиши мумкин.
Акмал Бурханов ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида ёзишича, тарқалган ушбу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.
«Шундай бўлса-да, ушбу хабарни қайнотамга юбориб қўйдим», дея изоҳ қолдирган Аксилкоррупия агентлиги директори.


