Ўзбекистон

Аксилмонополия қўмитасига айрим товарларнинг нархларини назорат қилиш ваколати берилади

Тез кунда Вазирлар Маҳкамасининг стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг нархларини назорат қилиш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича қарори қабул қилиниши кутилмоқда

Аксилмонополия қўмитасига айрим товарларнинг нархларини назорат қилиш ваколати берилади

 

Тез кунда Вазирлар Маҳкамасининг стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг нархларини назорат қилиш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди.

 

Айни кунларда АИ-80 маркали бензин нархининг ошганлиги аҳоли орасида танқидий муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ва бунга қарши ҳуқуқий таъсир чоралари етарлилиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Мазкур қарор лойиҳасига асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагилар маҳсулотларнинг нархларини асоссиз оширилмаслигини назорат қилади:

 

45 турдаги юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар (бензин, кўмир, металл, цемент ва ҳоказо);

10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол маҳсулотлари (ун, гўшт, нон, шакар, ўсимлик ёғи ва ҳоказо).

 

Қўмита ушбу маҳсулотлар нархларининг ўзгариш динамикасини мониторинг қилади, уларнинг тебранишига таъсир этган омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилади.

 

Нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар ҳолатларини аниқлаш учун белгиланган тартибда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита киради ҳамда омбордаги мавжуд захираларини хатловдан ўтказади.

 

Хатловда аниқланган маҳсулотларнинг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритади.

 

Тақдимнома ва кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаган тақдирда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

 

Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархини сунъий ошириш ҳолатларини назоратга олиб, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларини (АЁҚШ) огоҳлантирганди.

 

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"