1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Алишер Қодиров ҳавонинг ифлосланишини ҳукумат билан боғламасликка чақирди

МТДП раиси ҳаво сифати ёмонлашуви борасидаги танқидларга муносабат билдирди.

Алишер Қодиров ҳавонинг ифлосланишини ҳукумат билан боғламасликка чақирди

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Тошкент ва бошқа шаҳарларда ҳаво сифатининг танқид қилинишига ўз муносабатини билдирди.

 

Қодиров ўз постига Ўзгидрометнинг ҳаво ифлосланишига оид сабаблар ҳақидаги маълумотини илова қилиб, айрим «экспертлар»нинг ҳукуматни бевосита айблашини асоссиз деб атади. Унинг фикрича, мутасадди идоралар бундай чалғитувчи тахминларнинг тарқалишига йўл қўймаслиги керак.

 

“Дунёнинг ҳеч бир ҳукумати табиат жараёнларини бошқара олмайди. Одамларни нотўғри хулосаларга етаклаш тўғри эмас”, — деди у.

 

Қодиров қўшимча қилганидек, ўзбекистонликлар ҳар доим табиатга ҳурмат билан муносабатда бўлиб келган ва жамиятдаги тотувлик, тартиб ва масъулият муҳим омил бўлиб қолади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика