АҚШнинг Атланта аэропортида самолёт тўхтаб турган вақтида унинг шинаси ёрилиб, икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида “Медуза” хабар бермоқда.
Техниклар ҳаво кемасининг шинасини алмаштирмоқчи бўлганида у ёрилиб кетган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган, яна бир ходим яраланган.
Ҳодиса сабаблари ва самолёт русуми ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Расмийларнинг таъкидлашича, бу аэропортнинг иш жадвалига таъсир қилмаган.


