Қайд этилишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон шаҳар бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро Ж.А. “Юксалиш” МФЙ ҳудудидаги фуқаро О.А.га тегишли спорт клуби биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғидан ўзбошимчалик билан уланиб, жами 226,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


