Англиядаги тур ўйини, Фликнинг дебюти ва “Байер”нинг кутилаётган “юриши”
Европада кучли бешлик чемпионатлари старт олмоқда.

Европанинг кучли бешлик лигаларида чемпионат келаётган ҳафтадан бошланади. Кубок ва Суперкубок баҳслари биринчи бўлиб Германияда бўлиб ўтади, қолган барча чемпионатларда эса 1-тур ўйинлари ўтказилади. Қуйида сизни олдинда кутаётган энг қизиқарли баҳслар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Премьер-лиганинг топ клублари жангида ким ғалаба қозонади?
Англиянинг амалдаги чемпионини пойтахтга қийин сафар кутиб турибди. Ҳозирда "Челси"ни Энзо Мареска (Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси) бошқармоқда. Бу ёзда пойтахт клуби янги футболчилар учун 189 миллион евро сарфлади ва 101 миллион еврога ўйинчиларни сотди. "Ман Сити" ҳақида нима дейиш мумкин? Гвардиола жамоаси ҳужумчи Жулиан Алваресни 75 миллион еврога "Атлетико"га сотди ва чемпионат аввалида Англия Суперкубогини қўлга киритди. Ўтган мавсумда "Ман Сити" чемпионатда "Челси"ни мағлуб эта олмаган. Ҳар икки баҳс ҳам дуранг натижа билан якунланган.
Бундеслиганинг энг яхши жамоалари иштирокидаги тўқнашув
Ўтган мавсумда "Байер" нафақат Германия чемпионига айланди (тарихда биринчи марта), балки бутун турнирни бирорта ҳам мағлубиятсиз ўтказди. Боз устига, клуб Германия кубогини қўлга киритди ва Европа лигаси финалига чиқди. "Штутгарт" эса унчалик таассурот қолдиролмади, аммо Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллади. Ёзда жамоа бир нечта муҳим йўқотишларга учради. Масалан, тўпурар Серу Гирасси "Боруссия Дортмунд"га ўтди. Ўтган мавсумда ўзаро уч ўйиннинг барчаси нисбатан кучлар тенг келган.
"Барса"нинг янги мураббий қўл остидаги ўйини қандай бошланади?
"Бавария"нинг собиқ устози Хави кетганидан кейин Ханси Флик Каталония клубини қабул қилиб олди. Мавсум оралиғида "кўк-анорранглилар" Серхи Роберто билан хайрлашди, шунингдек, Европа чемпиони Дани Олмонинг трансфери учун 55 миллион евро тўлашди. Ўтган мавсумда "Барса" чемпионатда "Реал"дан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Каталонияликларнинг дастлабки рақиби "Валенция" сўнгги пайтларда ўз стадионида "Барса"га қарши омадсиз ўйнамоқда.
"Реал Мадрид" яна рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этадими?
"Реал Мадрид" ўтган мавсумни яхши ўтказди. Карло Анчелотти шогирдлари Испанияда чемпионлик унвонини қайтариб олишди, шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам ғалабани қўлга киритди. Бир неча кун олдин "Реал" UEFА Суперкубогида "Аталанта"ни мағлуб этди. Европанинг энг яхши клуби ёзда Килиан Мбаппе билан шартнома имзолади. Футболчи Суперкубок баҳсида ўзининг биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Ўтган мавсумда "Реал" "Малёрка"ни икки бор мағлуб этган бўлсада, ҳар икки ҳолатда ҳам 1:0 ҳисобида муваффақият қозонган. Бу сафар клуб ғалабага осонроқ эришадими? Барчаси учрашувда аниқ бўлади.







