1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ 2025 йилда 100 мингдан ортиқ хорижий визани бекор қилди

Бу кўрсаткич 2024 йил собиқ президент Жо Байден даврида бекор қилинган визалар сонидан икки баравар кўп.

АҚШ 2025 йилда 100 мингдан ортиқ хорижий визани бекор қилди

 

АҚШ Давлат департаменти 2025 йил давомида 100 мингдан ортиқ хорижий визани бекор қилганини маълум қилди. Бекор қилинган визалар орасида қарийб 8 мингта талаба визаси ҳам бор. Бу ҳақда РБС хабар берди.

 

Давлат департаменти матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотда: “Биз Америка хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонунбузарларга нисбатан депортация чораларини давом эттирамиз”, — дейилади.

 

Newsweek нашрининг хабар беришича, ушбу кўрсаткич 2024 йилда, собиқ президент Жо Байден маъмурияти даврида бекор қилинган визалар сонидан қарийб икки баравар кўп.

 

Депортация чораларининг кучайтирилиши АҚШ президенти Доналд Трамп олиб бораётган қатъий иммиграция сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. Ушбу сиёсат доирасида 12 та давлат фуқароларининг АҚШга кириши чекланган, Афғонистон, Гаити, Эрон ва Яман каби етти мамлакат фуқаролари учун эса қўшимча чекловлар жорий этилган.

 

Шунингдек, Трамп 2026 йил учун қочқинларни қабул қилиш квотасини 125 мингдан 7 500 нафаргача қисқартирди. Бу кўрсаткич қочқинлар дастури тарихидаги энг паст даража сифатида қайд этилмоқда. Маъмурият баёнотига кўра, Жанубий Африкадан келаётган оқ танли қочқинларга устуворлик берилади. Қочқинлар дастурини мувофиқлаштириш вазифаси Давлат департаментидан Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш департаментига ўтказилган.

 

Мазкур чоралар инсон ҳуқуқлари фаоллари томонидан танқид қилиниб, турли норозилик намойишларига сабаб бўлган. Хусусан, июнь ойида Лос-Анжелес шаҳрида ICE рейдларидан сўнг Миллий гвардия бўлинмалари жойлаштирилган. Октабр ойида эса “Қироллар йўқ” ҳаракати Трампнинг иммиграция сиёсатига қарши барча 50 штатда норозилик намойишларини ўтказган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика