Жаҳон

АҚШ Лотин Америкасидаги гиёҳванд моддалар савдоси объектларига зарба беришни бошлайди

Трампнинг айтишича, наркокартелларнинг фаолияти ўтган йили 200 мингдан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.

АҚШ Лотин Америкасидаги гиёҳванд моддалар савдоси объектларига зарба беришни бошлайди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашни янада кучайтираётганини маълум қилди. Унинг айтишича, яқин вақт ичида АҚШ қуролли кучлари Лотин Америкасида жойлашган гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор ер усти объектларига ҳам зарбалар беришни бошлайди.

 

Трампнинг таъкидлашича, наркотрафик туфайли ўтган йили 200 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган. У АҚШ томонидан амалга оширилаётган ҳозирги чоралар натижасида бу кўрсаткич пасайганини қайд этди.

 

“Биз улар қаерда яшашини, қандай ҳаракат қилишини биламиз. Қуруқликдаги зарбаларни амалга ошириш анча осон. Тез кунларда бу амалиётни бошлаймиз”, — деди Трамп.

 

Давлат раҳбари, шунингдек, зарбалар фақат Венесуэла ҳудуди билан чекланмаслиги мумкинлигини билдирди. У Колумбияда кокаин ишлаб чиқарилиши ва унинг АҚШ бозорига етказиб берилиши ҳақидаги маълумотларга ҳам тўхталиб, бунга алоқадор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъкидлади.

custom img

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

custom img

АҚШ Гренландиядаги ҳарбий базаларга кириш бўйича Дания билан музокара олиб бормоқда

Ҳозирда Гренландия ҳудудида битта АҚШ ҳарбий базаси фаолият юритмоқда.

custom img

Трамп НАТОдан чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди

АҚШ президенти НАТО иттифоқчилари Эронга қарши операцияда АҚШни қўлламаганини танқид қилди.

custom img

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

Чеклов дарҳол кучга кириб, резидент визаси эгалари ҳам қамраб олинди.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Табиий офатлар сабаб 476 та уй шикастланган, 290 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган.

custom img

Эрон президенти урушни тўхтатиш шартини маълум қилди

Пезешкиан Европа давлатларини Эронга нисбатан сиёсатини халқаро ҳуқуқ асосида қайта кўриб чиқишга чақирди.

custom img

Эрон урушининг иқтисодиётга таъсири ойлар давомида сезилади — Австралия бош вазири

Австарлия ҳукумати глобал иқтисодий босимлардан аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини билдирди.

custom img

Россия Украинанинг Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатганини маълум қилди.

Москва 2022 йил февралида бошланган урушдан буён учинчи бор шундай баёнот бермоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"